БОШ САХИФА
.. Орқага қайтиш                        
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ
ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 930.2:003 Ю-31 29(575)

ЮЛДАШХОДЖАЕВ Хайдар Хашимханович

 

МУСОХОН ДАҲБИДИЙНИНГ
НАҚШБАНДИЙА-МУЖАДДИДИЙА ТАРИҚАТИ
РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ (XVIII аср)

Ихтисослик: 07.00.03 – Умумий тарих

Тарих фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2008

Тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида бажарилган.

Илмий раҳбар: – тарих фанлари номзоди
Бобожонов Бахтиёр Мирраимович

Расмий оппонентлар: – тарих фанлари доктори, профессор
Хасанов Ахаджан Ахмеджанович
– тарих фанлари номзоди
Исмоилов Маъсудхон Маҳдиевич

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси

Диссертация ҳимояси 2008 йил ойининг куни соат . да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳузуридаги тарих фанлари бўйича докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишга мўлжалланган Д 015.14.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади. (Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 81-уй. Тел.: 262-54-61. E-mail: beruni@globalnet.uz).

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин (Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй).

Автореферат 2008 йилнинг « » да тарқатилди.

Д 015.14.01 Ихтисослашган кенгаш илмий котиби т.ф.н. Н.И.Тошов


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги. Охирги йилларда Ўзбекистон давлатчилиги тарихини ва маънавий илдизларини илмий тадқиқ қилиш, мавжуд фактик материал ва манбаларга холисона ёндашиш борасида бир қанча самарали ишлар амалга оширилди. Айни пайтда, маънавий мероснинг туб моҳиятини акс эттирувчи диний ва миллий қадриятларни қўлёзма манбалар асосида ўрганиш, уларни давр талабидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш, янгича илмий таҳлил қилишга катта аҳамият берилмоқда.
Қимматли асарлари билан нафақат ислом, балки бутун дунё маданиятида ўчмас из қолдирган Имом Бухорий (810-870), Имом Термизий (ваф. 892), Аҳмад Фарғоний (ваф. 865), Абу Мансур Мотуридий (870-944), Хожа Аҳмад Яссавий (1105-1166/67), ‘Абдухолиқ Ғиждувоний (1103–1179) сингари уламолар ҳаёти ва фаолиятига холисона ёндашув, улар қолдирган мероснинг асл аҳамиятини манбалар асосида ёритишга эътибор кучайди.
Маълумки, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) томонидан 2007 йилда Тошкент шаҳри Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов буни мамлакатимиз ҳаётидаги улкан маданий-маънавий воқеа деб баҳолар экан, Тошкентга «Ислом маданияти пойтахти» номи берилишининг тарихий, маданий ва маънавий асослари борлигини таъкидлаб шундай деди: «Агар тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, хоки поклари Ўзбекистон тупроғида ётган улуғ аждодларимиз, не-не мутафаккир зотлар асрлар мобайнида дунёвий ва диний илмлар соҳасида қандай буюк кашфиётлар яратгани, бунинг учун қанча заҳмат ва машаққатлар чекканини кўрамиз. Бугун биз гувоҳ бўлиб турган юксак эътироф, аввало, ана шундай аждодларимизнинг табаррук номлари ва қолдирган меросига, ўзбек халқининг ислом маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссасига берилган муносиб баҳо, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз» .
XVIII асрга келиб Бухорода ҳукмронлик қилган Манғитлар сулоласи даврида тариқат оқимлари ва шайхларининг фаоллиги бирмунча сусайди. Айни вақтда илдизи Хожагон-Нақшбандийа тариқатига бориб тақаладиган Мужаддидийа тариқати Марказий Осиёда кенг ёйила бошлади . Бу сулукнинг мазкур ҳудудда етакчи тариқатга айланиши бевосита XVIII асрда яшаб ўтган тариқат пешвоси Мусохон ибн ‘Исохон Даҳбидий (ваф. 1776) номи билан боғлиқ. Унинг ҳаёти, ижтимоий-сиёсий фаолияти ва маънавий мероси ҳанузгача алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида ўрганилмаган.
Айни пайтда Мусохон Даҳбидий қаламига мансуб диний-фалсафий асарлар Мужаддидийа тариқатининг илмий-назарий жиҳатларини ўрганишда муҳим манба экани ва улар ҳанузгача илмий тадқиқотлар доирасига тўлиқ тортилмагани мавзунинг долзарблик даражасини янада оширади. Айтиш керакки, Даҳбидий ва унинг издошлари Марказий Осиё, хусусан, Бухоро амирлиги, Қўқон хонлиги ҳудудлари ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзига хос ўрин эгаллаган. Айниқса, XVIII асрда ҳукмрон табақалар томонидан олиб борилган диний ислоҳотлар ва сиёсий тадбирларда Мужаддидийа шайхларининг фаол иштироки яққол кўзга ташланади. XVII аср охири-XVIII аср бошларида Манғитлар сулоласи вакилларидан Муҳаммад Дониёл (ваф. 1785), Амир Шоҳмурод Ма‘сум (ҳукм.й. 1785-1800) ва Амир Ҳайдар (ҳукм.й. 1800-1826) ҳукмронлиги даврида содир бўлган ижтимоий-сиёсий жараёнлар бевосита ёки билвосита ушбу тариқат намояндаларининг раҳнамолиги ва аралашуви остида кечган. Бу ҳолат ҳам бизнинг тадқиқотимизнинг муҳимлиги ва долзарблигини оширувчи жиҳатлардандир.
Мусохон Даҳбидийнинг асарларини ўрганиш Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатига оид ҳанузгача номаълум бўлган қатор ахлоқий, маънавий ва назарий масалаларни ёритишга ёрдам беради. Зотан, у ўз сулукининг Мовароуннаҳрдаги биринчи намояндаси сифатида Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг назарий ривожига катта ҳисса қўшган тарихий шахсдир.
Шу жиҳатдан мамлакатимиз ўтмиш маънавий ҳаётининг муҳим жиҳати ҳисобланган тасаввуф таълимоти ва тарихини, хусусан, Мусохон Даҳбидий ҳаёти ва фаолиятини тадқиқ қилиш Ўзбекистон тарихини холисона ёритиш учун мустаҳкам илмий замин яратади ва катта аҳамият касб этади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Бугунги кунда Нақшбандийа тариқатига оид кўплаб илмий ишлар чоп этилган. Аммо муайян сабабларга кўра, маълум даврларда бизнинг минтақамизда «динга қарши кураш» сиёсати диншунослик (хусусан, тасаввуфшунослик ва исломшунослик) соҳасида тадқиқотлар олиб боришни чеклаб қўйган эди .
Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқати хусусида сўз юритилар экан, энг аввало, ушбу тариқатнинг Ҳиндистонда пайдо бўлиши, унинг тарихи, назарияси ва расм-русумлари ёритилган талайгина тадқиқотларни ва бу йўналишда илмий изланишлар олиб борган тадқиқотчиларни ќайд этиш зарур. Улардан профессор Анне-Мари Шиммель, Фритц Майер, Ћамид Алгар ва Артур Бюхлерларни айтиш мумкин .
Мусохон Даҳбидийнинг ҳаёти, ижтимоий-сиёсий фаолияти, илмий-маънавий мероси Республика ва хориж тадқиқотчилари томонидан деярли ўрганилмаган. Умуман, Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг Мовароуннаҳрдаги тарихига бағишланган илмий тадқиқотларда Даҳбидийнинг ҳаёти ва фаолиятига қисман ёки йўл-йўлакай тарзда тўхтаб ўтилган, холос . Ћозиргача мазкур аллома ћаќида фаќатгина тадќиќотчилар Б.Бобожонов, А.Ф. Кюгельген ва К.Каттаевлар тўхталганлар.
Б.Бобожонов ўзининг “Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг Марказий Осиёда XVIII аср охири XIX аср бошларидаги тарихи хусусида” номли илмий мақоласида асосий эътиборни Мужаддидийа пешвоси Мусохон Даҳбидийнинг ижтимоий фаолиятига қаратар экан, унинг баъзи асарларини зикр этади, шунингдек, бу асарларнинг илмий аҳамияти ва асосийси уларнинг ҳали ўрганилмаганини қайд этади .
Профессор А. фон Кюгельген Нақшбандийа-Мужаддидийанинг Марказий Трансоксанияда XVIII аср охири XIX аср бошларидаги тараққиёти мавзуидаги тадқиқотида эса, асосан, XVIII аср охири XIX аср бошларида – Мусохон Даҳбидийдан кейинги даврдаги Нақшбандийа-Мужаддидийа шайхларининг ҳаёти ва фаолияти тадќиќ этилган. Шуниси эътиборга моликки, мазкур тадқиқотларда Нақшбандийа тариқатига 30 йилдан ортиқ давр мобайнида раҳбарлик қилган Мусохон Даҳбидийнинг назарий қарашлари ва унинг тариқат ривожидаги ўрни тадќиќотчилар эътиборидан четда ќолди. Қолаверса, Мусохон Даҳбидийнинг асарларидаги «шари‘ат» ва «тариқат» услубларига қарашлари, бошқа баъзи оригинал концепциялари ҳанузгача ўрганилмаган. Ваҳоланки, бу концепция ва фикрлар Марказий Осиёдаги Мужаддидийа доктриналарига катта таъсир кўрсатган.
Ушбу тадқиқот юқорида зикр этилганлардан фарқли равишда Мусохон Даҳбидийнинг илмий-маънавий мероси ва у ҳақда маълумот берувчи асарларни чуқур ва комплекс тарзда тадқиқ қилишни кўзда тутади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация мавзуси ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 1999 йил 24 декабрь куни бўлиб ўтган 13-сонли Илмий Кенгаш мажлисида тасдиқланган.
Тадқиқот мақсади. Ушбу тадқиқотда XVIII аср охири-XIX аср бошларида Марказий Осиёда ҳукм сурган хонликлардаги маданий, ижтимоий-сиёсий вазият, унда Мусохон Даҳбидий ва унинг издошлари ижтимоий-диний фаолиятининг тутган ўрнини изчил ўрганиб, тарихий манбалар асосида ёритиш асосий мақсад қилиб олинди.
Шунингдек, Мусохон ибн ‘Исохон Даҳбидийнинг ҳаёти, фаолияти ва меросини ўрганиш, унинг Нақшбандийа-Мужаддидийа таълимоти ривожига қўшган ҳиссаси, тасаввуфий-назарий ғояларни шакллантириш ва ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамиятини аниқлаш ҳамда мазкур мутасаввиф олимнинг ушбу соҳага оид меросини тадқиқ қилиш, аллома ва унинг издошларининг XVIII иккинчи ярми-XIX асрнинг бошларидаги Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ҳаётига кўрсатган таъсирини аниқлаш назарда тутилади.
Тадқиқот вазифалари. Диссертацияни бажаришдан кўзланган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш режалаштирилди:
– Мусохон Даҳбидий яшаган даврда Марказий Осиёда юз берган ижтимоий-сиёсий ва диний-маданий жараёнларни тадқиқ этиш;
– Нақшбандийа-Мужаддидийа сулукининг вужудга келиши ва у илгари сурган ғоялар ҳақида маълумот бериш ва бу ғояларни Мусохон ибн ‘Исохон Даҳбидийнинг фикрлари билан қиёсий ўрганиш;
– Мусохон Даҳбидий яшаган давр тарихига, хусусан, унинг ўзи ва издошлари биографиясига оид манбаларни ўрганиш;
– Мусохон Даҳбидий қаламига мансуб асарларни таҳлил қилиш ва уларнинг илмий қимматини очиб бериш.
Илмий ишнинг услубий асослари. Мавзуни ёритишда жаҳон исломшунослигида тасаввуф таълимоти ва тарихини ўрганиш борасида эришилган энг сўнгги ютуқ, хулоса ва услубларга таянилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарларида билдирилган, асрлар оша миллий қадриятга айланган ислом динига ҳурмат билан ёндашиш, унинг ажралмас қисми ҳисобланган тасаввуф намояндаларининг ҳикматли cўзларидан ёш авлодни инсонийлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида фойдаланиш, шунингдек, динлараро бағрикенглик ҳақидаги фикр ва кўрсатмаларга риоя қилинди.
Диссертацияда тарихий жараёнлар, ижтимоий-маънавий муҳит илмийлик ва холислик тамойиллари асосида, тарихий-таҳлилий, қиёсий-таҳлилий усуллари воситасида ёритилди. Манбаларга оид маълумотларни таҳлил қилишда тарихий-қиёсий услуб қўлланилди.
Тадқиқот объекти. Марказий Осиёда XVIII аср иккинчи ярми-XIX аср бошларидаги ижтимоий-диний ҳолат, унда тасаввуф тариқати вакилларининг фаолияти, ўз замонасининг йирик мутафаккири, пир-муршиди Мусохон Даҳбидийнинг Нақшбандийа-Мужаддидийа таълимоти ва амалиётининг ривожига қўшган ҳиссаси тадқиқот объектини ташкил этади.
Шунингдек, тасаввуф тарихи, ундаги оқимларнинг юзага келиши ва бир-биридан фарқли жиҳатлари ҳақида маълумот берувчи манбалар ҳам тадқиқот учун объект сифатида олинди.
Тадқиқот предмети: Мусохон Даҳбидийнинг фаолияти ва илмий мероси (‘Айн ал-ма‘aний, Ашраф ал-?aлиқ, ад-Дурр ал-макн?н, Дурар ал-асрaр ва санад ал-абрaр, Зубдат ал-ҳақa’иқ, Ма?зан ат-та‘арруф, Му?тасар дар таuаввуф, Навaдир ал-ма‘aриф, Рисaла-йи каo?р ал-фавa’ид асарлари).
Тадқиқотнинг манбалари. Мусохон Даҳбидийнинг бой илмий мероси ва унинг даврида яратилган бошқа тарихий асарлар танланган мавзуни ўрганиш учун асосий манба бўлиб хизмат қилди. Бунда, айниқса, унинг қўлёзма асарларини таҳлилий ўрганишга асосий эътибор қаратилди. Аҳамиятлиси шундаки, қуйида кўрсатилган асарларнинг аксарияти ҳозиргача илмий муомалага киритилмаган. Жумладан, Даҳбидий қаламига мансуб асарлар:

1. ‘Айн ал-ма‘aний (??? ???????). ЎзР ФА Шарқшунослик институти. Қўлёзмалар асосий фонди . Қўлёзма, инв. № 3995/I.
2. Ашраф ал-?aлиқ (???? ??????). ФА ШИ. Қўлёзма, инв. № 541/ХI.
3. Ад-дурр ал-макн?н (???? ???????). ФА ШИ. Қўлёзма, инв. № 542/II.
4. Дурар ал-асрaр ва санад ал-абрaр (??? ??????? ? ??? ???????). ФА ШИ. Қўлёзма, инв. № 10602/I.
5. Зубдат ал-?ақa’иқ (???? ???????). ФА ШИ. Қўлёзма, инв. № 7487/I.
6. Ма?зан ат-та‘арруф (???? ??????). ФА ШИ. Қўлёзма, инв. № 541/X.
7. Му?таuар дар таuаввуф (????? ?? ????). ФА ШИ. Қўлёзма, инв. № 6132/VI.
8. Навaдир ал-ма‘aриф (????? ???????). ФА ШИ. Қўлёзма, инв. № 542/1.
9. Рисaла-йи каo?р ал-фавa’ид (????? ???? ???????). ФА ШИ. Қўлёзма, инв. № 10171/I.
Мусохон Даҳбидий ва унинг йирик халифалари фаолияти ҳақида маълумот берувчи тарихий-биографик манбалар:
1. Жумақули Ургутий Хумулий (туғ.й.1776/77) нинг «Тар??-и ?ум?лий» асари. ФА ШИ. Қўлёзма, инв. № 37/VI.
2. ‘Абдулазиз Мажзуб Намангоний (XVIII аср) қаламига мансуб ФА ШИ фондида 2662/II рақам остида сақланадиган «Таuкира-йи Мажu?б-и Намангaний» асарлари танлаб олинди.
Бунда мазкур иккала асарнинг Мусохон Даҳбидий яшаган даврга яқин вақтда ёзилганлиги ва муаллифлар ўз даври ижтимоий-сиёсий, диний-маънавий ҳаётида бевосита иштироки ҳамда кузатишлари натижасида юзага келганлигига аҳамият берилди. Муаллифларнинг мазкур тариқатга мансублиги ва Мусохон Даҳбидий издошларидан экани ҳам мазкур асарларнинг мавзуни ўрганиш учун асосий манба сифатида танланишига сабаб бўлди. Улар Мусохон Даҳбидий ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилиш имкониятини бера олишига асосий эътибор қаратилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар. Мусохон Даҳбидийнинг Мовароуннаҳр тасаввуф мактаблари, хусусан, Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг илмий, назарий ва амалий ривожида тутган ўрни қуйидаги ҳолатларда кўрсатиб берилди:
– Мусохон Даҳбидий XVIII асрда Мовароуннаҳр ижтимоий-сиёсий, диний-маданий ҳаётида ўзига хос нуфузга эга бўлган. Маънавиятни ривожлантиришда, хусусан, тасаввуф таълимотининг маҳаллий маданиятга янада чуқурроқ кириб келишида унинг хизмати катта;
– Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг Марказий Осиёдаги ривожи бевосита Мусохон Даҳбидий ва унинг издошлари фаолияти билан боғлиқ;
– Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг йирик пешвоси сифатида Мусохон Даҳбидий XVIII асрнинг иккинчи ярмидаги мураккаб сиёсий жараёнларда салмоқли мавқени эгаллаган. Унинг фаолияти ўша давр Мовароуннаҳрда вужудга келган ижтимоий-диний ва сиёсий вазиятнинг барқарорлашувида катта аҳамият касб этган;
– Мусохон Даҳбидийнинг ёзма меросини изчил ўрганиш тасаввуф тарихини ўрганишда янги босқични бошлаб бериши муқаррар;
– Мусохон Даҳбидийнинг асарларида ҳалоллик, меҳнатсеварлик, камтарлик, ватанпарварлик, одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиш, бошқа эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик каби кўплаб умуминсоний қадриятлар тарғиб қилинганки, ёш авлодни тарбиялашда улар, шубҳасиз, муҳим аҳамиятга эга.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Қуйидаги натижаларни тадқиқотнинг илмий янгилиги сифатида зикр этиш мумкин:
– диссертацияда XVIII асрда яшаб ўтган йирик мутасаввиф олим Мусохон ибн ‘Исохожа Даҳбидийнинг илмий-назарий меросини ўрганиш Ўзбекистон ва дунё тасаввуфшунослигида илк бор махсус ва комплекс тарзда илмий тадқиқот доирасига жалб қилинди;
– Мусохон Даҳбидийнинг таржимаи ҳоли имкон қадар тўлиқ шаклда тикланди ҳамда бу борада аввалги тадқиқотларда йўл қўйилган камчиликлар тузатилди;
– Мусохон Даҳбидий етакчилик қилган тариқат мактаби намояндаларининг хронологик тартиби ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятлари ҳақида илк бор илмий асосланган маълумотлар берилди;
– XVIII аср иккинчи ярми ва XIX асрнинг биринчи ярмида Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўлканинг турли ҳудудларида фаолият олиб борган тасаввуф шайхлари ҳақида қимматли маълумотлар берувчи «Тар??-и ?ум?лий» ва «Таuкира-йи Мажu?б-и Намангaний» асарлари изчил таҳлил этилди ҳамда уларнинг муаллифлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди;
– шунингдек, Мусохон Даҳбидий халифалари томонидан илк бор татбиқ қилинган ва тасаввуф тарихида учрамаган ҳолат – зикрни Қуръон тиловати ва тафсир, тажвид, ҳадис, ақоид каби илмларни ўрганиш билан алмаштириш ҳолати ҳақида келтирилган маълумотлар таҳлилини ҳам тадқиқотнинг илмий янгилиги сифатида талқин қилиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотни Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон тарихини, миллий ва маънавий меросни ўрганишда тасаввуф шайхларининг фаолияти ва улар қолдирган асарларни манба қилиб олиш анъанасининг бир кўриниши деб баҳолаш мумкин. Бу маънавиятимиз тарихи ва буюк аждодларимиз бой илмий меросининг янги қирраларини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.
Бутун ислом дунёсига ўзининг амалий ва назарий таъсирини ўтказган Марказий Осиё тасаввуф мактаби, бу диёрдан етишиб чиққан кўплаб мутасаввиф алломаларнинг ҳаёт йўллари, қолдирган бой маънавий меросларини тадқиқ этиб, улардан халқимизни баҳраманд қилиш тадқиқотчилар олдида турган муҳим вазифалардандир. Бу борада Мусохон Даҳбидийнинг меросини ўрганиш бўйича амалга оширилган ушбу илмий иш муайян аҳамият касб этади.
Тадқиқот натижаларидан олий ўқув юртларида «Диншунослик», «Исломшунослик», «Тасаввуфшунослик», «Манбашунослик», «Ўрта Осиёда ислом тарихи», «Марказий Осиё алломалари», «Марказий Осиё халќлари тарихи» каби асосий ва махсус курсларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши. Тадқиқот иши натижаларини жорий қилиш юзасидан диссертант томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
– Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида Имом Бухорий жамарғаси томонидан «Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши» мавзуида ташкил этилган илмий конференцияда «Тари?-и ?умулий» асари Ўзбекистон тарихи бўйича ноёб манба» номли маъруза билан иштирок этилди (2001 йил 15 август);
– ЎзР ФА ШИ Академик Убайдулла Каримов номидаги ёш шарқшунослар илмий конференциясида “Мусохон Даҳбидий – Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг йирик вакили” мавзуидаги маъруза билан иштирок этилди (2007 йил 16 май);
– Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент ислом университетининг бакалавриатура ва магистратура курсларига «Диншунослик», «Ислом илоҳиёти» дарсларида тадқиқот доирасида маърузалар ўқилди. Шунингдек, 2003-2005 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги масжидларнинг имомлари учун ташкил этилган малака ошириш курсларида «Шариат ва тариқат: умумийлик ва хусусийлик» мавзуида маърузалар ўќилди;
– Олий ўқув юртларининг талабалари учун мўлжалланган «Диншунослик» дарслигининг «Тасаввуф» бобида Нақшбандийа таълимоти ва силсиласи, шу жумладан, Мусохон Даҳбидий фаолияти хусусида ҳам сўз юритилди.
Ишнинг синовдан ўтиши. Диссертация Тошкент Давлат шарқшунослик институти (23.06.2007), Тошкент ислом университети (9.07.2007) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (19.10.2007) илмий семинар йиғилишларида семинар муҳокамасидан ўтказилди ва ҳимояга тавсия этилди.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзусига оид илмий тўплам ва журналларда 5 та мақола ва 2 та маъруза тезислари эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Тадқиқот кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда тасаввуфий истилоҳлар рўйхати изоҳ қилинган иловадан иборат. Диссертация адабиётлар рўйхати ва илова билан бирга 156 саҳифани ташкил этади. Тадқиқотни бажариш жараёнига 170 та манба ва адабиёт жалб қилинди.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг Кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги асослаб берилган, унинг ўрганилиш даражаси таҳлил қилинган, тадқиқотдан кўзланган мақсад ва вазифалар тўла ёритилган, тадқиқотни амалга оширишдаги назарий ва методологик асослар белгилаб олинган, шунингдек, диссертациянинг илмий жиҳатдан янгилиги, унинг назарий ва амалий аҳамияти кўрсатиб берилган ҳамда натижаларнинг эълон ќилингани ва синовдан ўтганлиги ёритилган.
Диссертациянинг I боби «XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда ижтимоий ва маънавий-маданий ҳаёт» деб номланиб, у икки бўлимдан иборат. Ушбу бобда қайд этилган асрларда кечган маънавий-маданий ҳаётнинг ислом ва тасаввуф таълимоти билан ўзаро боғлиқлиги ҳамда тариқатларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни хусусида атрофлича сўз юритилади.
Мазкур бобнинг биринчи бўлими «Тасаввуф таълимотининг вужудга келиши ва илк кўринишлари» деб номланиб, унда тасаввуф таълимотининг юзага келиши ва ундаги йўналишларга бағишланади. Ислом таълимотининг ажралмас қисми саналган тасаввуф мактабларининг ўрта асрлардан бошлаб Марказий Осиё минтақаси ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнаганини таъкидлаш ўринлидир. Маълумки, тарихнинг маълум бир даврларида тасаввуфнинг Қодирийа, Ишқийа, Рифо‘ийа, Шозилийа, Маломатийа, Суҳравардийа, Яссавийа, Кубравийа, Нақшбандийа каби бир неча йўналишлари вужудга келиб, улар муайян минтақаларда ижтимоий-сиёсий, диний-фалсафий нуфузга эга бўлган.
Марказий Осиёга тасаввуф таълимотининг кириб келиши тариқатлар тарихини ёритиш анъанасига кўра мутасаввиф аллома Хожа Юсуф Ҳамадоний (1048–1141) номи билан боғлиқ. У барпо этган мактабда сабоќ олган Аҳмад Яссавий ва ‘Абдухолиқ Ғиждувонийлар минтақада тасаввуф тараққиётининг кейинги босқичларида муҳим ўрин тутдилар ва икки мустақил тариқат: Яссавийа ва Хожагон-Нақшбандийа (кейинчалик Нақшбандийа-Мужаддидийа) тариқатларига пойдевор қўйганлар. Бундан ташқари Хоразмда «валийтарош» унвони билан машҳур бўлган Нажмиддин Кубро (1145-1221) мустақил равишда Кубравийа тариқатига асос солди.
Хожагон тариқати XIV асрга келиб Баҳоуддин Нақшбанд томонидан янада такомиллаштирилди. Бу эса Марказий Осиёда мўғуллар ҳукмронлигидан кейинги даврда диний-маънавий ҳаётнинг янгича йўналишда шаклланишига асос бўлди. Айнан XIV-XV асрлардан бошлаб эса ушбу тариқат вакиллари жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок эта бошладилар. Хожа Муҳаммад Порсо (1345-1420), Хожа Аҳрор Валий (1404-1490), ‘Абдураҳмон Жомий (1414-1492), ‘Алишер Навоий (1441-1501) каби йирик алломаларнинг фаолияти эса Хожагон-Нақшбандийа тариқатининг кейинги вакилларининг диний-сиёсий фаолиятларига ижобий таъсир кўрсатди. Кейинчалик Марказий Осиёда марказлашган давлатнинг парчаланиши ва бирин-кетин хонликларнинг ташкил топиши (XVII-XVIII асрлар) ушбу ҳудудда тарқалган тариқатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Ушбу бобнинг «XVIII-XIX асрларда Мовароуннаҳрда ижтимоий-сиёсий вазият ва тасаввуф вакилларининг ижтимоий-диний фаолияти» деб номланган иккинчи бўлимида XVIII-XIX асрларда тасаввуф вакилларининг ўлкадаги ижтимоий-сиёсий ва диний ҳаётга таъсири ёритилади. Бунда Жумақули ал-Ургутий Хумулийнинг ўз даври воқеалари ҳақида қимматли маълумотлар берувчи «Тар??-и ?ум?лий» ва XVIII аср охири-XIX аср биринчи ярмида яшаб ижод этган шоир ва Нақшбандийа тариқатининг таниқли вакилларидан бири саналган Муҳаммад ‘Азиз Мажзуб Намангонийнинг «Таuкира-йи Мажu?б-и Намангaний» номли асарлари асосий манба сифатида танланди. Диссертацияда тахминан 1838-1847 йиллар оралиғида ёзилган «Тар??-и ?ум?лий» асари илк бора илмий тадқиқот доирасига жалб қилинмоќда. Бу асар ҳозиргача тадқиқотчилар томонидан илмий муомалага тортилмаган. Асарнинг илмий қиммати кўплаб тарихий асарлардан қолишмайди, баъзи бир ҳолатларда ҳатто афзалроқдир. Муаллиф, бошқа тарихий асарлардан фарқли равишда, тасаввуф тариқатлари тарихига ҳам катта эътибор қаратади ва айнан шу омил тадќиќотнинг асосий мақсад ва вазифаларига тўла жавоб беради.
Асар Аштархонийлар сулоласининг охирги вакили Абулфайзхоннинг сўнгги ҳукмронлик йиллари, Эрон шоҳи Нодиршоҳ (ваф.1747) нинг Мовароуннаҳрга бостириб келиши ҳамда кейинчалик унинг кўмагида Муҳаммад Раҳим оталиқ (1753-1758) томонидан Бухорода Манғитлар сулоласининг ҳукмронлигига асос солиниши билан боғлиқ воқеалар тафсилотидан бошланади. Хумулий Муҳаммад Раҳимхоннинг давлат бошқарувини ўз қўлига олиши ва Манғитлар сулоласи вакилларидан бўлган Муҳаммад Дониёл (1758-1785) ва Амир Шоҳмурод Ма‘сум (1785-1809), Амир Ҳайдар(1800-1826)ларнинг ҳукмронлик йилларида кечган сиёсий воқеалар баёнини ўз ичига олади.
Умуман, Хумулий асарида келтирилган ва бошқа манбаларда учрамайдиган маълумотлар ўша даврдаги диний, сиёсий ва ижтимоий вазият ҳақида аниқроқ тасаввурга эга бўлиш имконини беради. Диссертацияда бошқа манбаларда ёритилмаган малумотлар ёритилган ва таҳлил этилган. Шунингдек, Мусохон Даҳбидий ҳақида батафсил маълумот берувчи ушбу нодир манба унинг шахси орқали Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқати тарихини ўрганиш, илмий таҳлил қилишда муҳим асос вазифасини ўтайди.
«Таuкира-йи Мажu?б-и Намангaний» асари эса XVII асрдаги ижтимоий-сиёсий ва диний-маданий вазият ҳақидаги қизиқарли ва муҳим маълумотларни ўзида жамлагани билан қимматлидир. Унда, айниқса, ўша давр етук диний арбобларининг фаолияти батафсил ёритилган. Муаллиф асарда ўзининг ҳам Мужаддидийа сулукига мансублигини, биринчи устози ва пири Мавлавий Намангоний номи билан машҳур Муллахожа Намангоний (тах. 1722/3-1805/06) эканлигини алоҳида таъкидлайди.
Ушбу асарда асосий эътибор Нақшбандийа-Мужаддидийа сулукининг назариётчиси ва пири муршиди Мусохон Даҳбидий шахси ва фаолиятига бағишланади. Муаллиф Даҳбидий, унинг устозлари, замондошлари ҳамда шогирдлари ҳақида батафсил маълумот беришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Умуман олганда, Мажзубнинг ушбу асари XVIII-XIX асрлар ижтимоий-сиёсий муҳитини баҳолашда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.
«Мусохон Даҳбидий Марказий Осиёда Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг йирик вакили сифатида» деб номланган иккинчи бобда, асосан, мазкур тариқат пешвосининг ҳаёт йўли, ижоди, илмий фаолияти, унинг тасаввуф тарихида тутган ўрни ҳақида изчил маълумот берилади.
Ушбу бобнинг «Мусохон Даҳбидийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти» деб номланган биринчи бўлимида Мовароуннаҳрда Мужаддидийа тариқатининг ёйилишига сабабчи бўлган ушбу алломанинг ҳаёти, илм талабида қилган сафарлари, устозлари, унинг тариқат шайхи ва олим сифатида Ҳиндистондаги ва Мовароуннаҳрдаги амалий фаолияти батафсил тадқиқ этилади.
Мусохон Даҳбидий Махдум-и А‘зам Косоний Даҳбидий (1461-1542) авлодларидан бўлиб, тўлиқ исми – Муҳаммад Мусохожа ибн Муҳаммад ‘Исохожа ибн Муҳаммад Бобохожа ибн Муҳаммад Розиқхожа ибн ‘Абд ал-Мўъминхожа ибн Хожа Ҳошим ибн Муҳаммад Аминхожа (Хожа-и Калон) ибн ҳазрат Махдум-и А‘замдир. У Самарқанддан 15 км шимолда жойлашган Даҳбид мавзесида дунёга келган. Манбаларда унинг туғилган йили аниқ кўрсатилмаган, ҳ.1195/1776 йилда вафот этгани ќайд этилади. Даҳбидий ҳаётини қаламга олган Мир Муҳаммад Сиддиқ унинг 80 ёшлар чамаси умр кўрган, деб ћисоблайди . Шунга асосан Даҳбидий тахминан 1698-99 йилларда таваллуд топган, деб фараз ќилиш мумкин.
Илк таҳсилини Самарқанддаги Тиллакори мадрасида олган Даҳбидий кейинчалик Кубравийа тариқатининг кўзга кўринган вакили Муҳаммад Ризо Қарнакий (XVIII аср) ҳамда Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг шайхи Миён ‘Обид Жаҳонободий (ваф. 1738-39) қўлида таълим олади.
Шайх Муҳаммад ‘Обид Даҳбидийга тўрт тариқат: Нақшбандийа, Қодирийа, Суҳравардийа ва Чиштийага раҳбарлик қилиш ижозатини берган. Тахминан 1756 йилларда Мусохон Даҳбидий ва унинг издошлари Ҳиндистондан Самарқандга кўчиб келганлар. Шу тариқа Нақшбандийа маркази Ҳиндистондан Мовароуннаҳрга қайта олиб келинган. Мусохон Даҳбидийнинг фаолият доираси бутун Марказий Осиё, Шарқий Туркистон, Хуросон, Ҳиндистон ўлкаларини ўз ичига қамраб олган эди. У 1776 йили Даҳбидда вафот этади ва “Махдум-и А‘зам” қабристонига дафн этилади.
Хулоса қилиб айтганда, Мусохон Даҳбидий Нақшбандийа-Мужаддидийа сулукининг назарий ривожига катта ҳисса қўшди, Нақшбандийа тариқатини эътиқод ва амалиёт борасидаги турли хурофотлардан тозалади , асарларида тариқат таълимотини Қуръон ва сунна асосида қайта ишлаб чиқди. Нақшбандийа тариқати Мовароуннаҳрда ташкил топиб, шу маконда гуркираб ривожланган бўлса-да, лекин XVII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, унинг маркази Ҳинд диёрига кўчган эди. Мусохон Даҳбидий бу тариқатни ўз диёри – Мовароуннаҳрга қайтариб олиб келди ва ривожлантирди. Мусохон Даҳбидий фаолиятининг муҳим жиҳати ҳам айнан шунда намоён бўлади.
Ушбу бобнинг иккинчи бўлими «XVIII-XIX асрларда Мовароуннаҳрдаги диний ва сиёсий ҳаётга Мусохон Даҳбидий ва унинг издошлари фаолиятининг таъсири» деб номланган. Бунда Мусохон Даҳбидий ва шогирдларининг Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг кейинги асрлардаги тараққиётига таъсири ҳақида сўз боради. Мусохон Даҳбидий вафотидан сўнг Мужаддидийа тариқатининг назарий кўрсатмалари ва ғоялари дастлабки тўрт халифа: Халифа Худоёр (XVIII аср), Халифа Сиддиқ (1727/1731-1795/6), Халифа Муҳаммад ‘Амин Боғибаландий (Эшон-и пир-и Соний) (ваф. 1814), Мавлоно Абдулқаййум Кашмирий (1708-1802) ва бошқа бир қанча шогирдлари томонидан илгари сурилди ва ривожлантириб борилди.
Мусохон Даҳбидийдан кейинги биринчи авлод вакиллари даврида тариқат аҳли ёки пирларнинг сиёсий доирага мансуб одамларни ўз муридлари сафига киритишга интилишлари кучли бўлган. Айнан Даҳбидийнинг халифалари ва муридлари орасидан етишиб чиққан машҳур нақшбандий-мужаддидий шайхлар XVIII-XIX асрларда Мовароуннаҳр ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта роль ўйнадилар. Улар диний соҳада туб бурилиш ясадилар ва ҳукмрон доиралар томонидан диний ислоҳотлар ўтказилишига сабаб бўлдилар. Чунончи, бир неча Манғит ҳукмдорларининг давлат бошқаруви Мужаддидий шайхлар раҳнамолигида кечди. Шунингдек, ушбу бўлимда Даҳбидий шогирдлари орасидан етишиб чиққан машҳур шахслар ҳаёти ва уларнинг давлат бошқаруви жараёнларида, умуман, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг кечишида тутган ўрни батафсил ёритилади. Халифа Худоёр, шунингдек, Даҳбидийнинг бошқа халифалари фаолиятининг устози фаолиятидан фарқли жиҳати шундаки, Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқати шайхлари ижтимоий фаолиятига бағишланган илмий тадқиқотларда уларнинг Хожа Аҳрордан сўнг сиёсий жараёнларга фаол иштирок этганликлари таъкидланади . Даҳбидий фаолиятида эса кўпроқ тариқатни ёйиш, ислоҳ қилиш, шогирдлар тайёрлаш каби жиҳатлар кўзга ташланади. Шунингдек, диссертацияда юқорида номлари зикр этилган тўрт йирик халифадан ташқари Халифа Муҳаммад Зариф Марғиноний, Халифа Ҳожи Муҳаммад Юсуф, Халифа ‘Ашур ‘Абдулазиз, Шайх Камон каби Мусохон Даҳбидийнинг тариқатда из қолдирган кўплаб машҳур шогирдларининг ҳаёти, уларнинг тариқат ва жамият ҳаётида тутган ўрни илмий-таҳлил ёритиб берилади. Манбалардаги маълумотларни умумлаштириб ўрганадиган бўлсак, ушбуларни хулоса ќилиш мумкин:
Биринчидан, Мусохон Даҳбидийнинг фаолиятида сиёсий доиралар билан алоқалар сезиларли даражада кўзга ташланмаса-да, унинг шогирдларига Шаҳрисабз, Ўратепа, Фарғона ҳокимлари, Бухоро амири каби давлат арбоблари мурид бўлганлар. Бу ўз-ўзидан Нақшбандийа тариқати намояндаларининг таъсир ҳудуди юқори сиёсий доираларни ҳам қамраб олганидан далолат беради.
Иккинчидан, Даҳбидийнинг шогирдлари Нақшбандийа-Мужаддидийа таълимотига амал қилиш билан бирга уни ўзларининг рационал фикрлари билан бойитганлар.
Учинчидан, Даҳбидийнинг ўзи зикр борасида хафий усулни қаттиқ ҳимоя қилганига қарамай унинг шогирдлари орасида классик Нақшбандийанинг баъзи вакиллари каби жаҳр усулига мурожаат қилувчилар ҳам бўлган.
Тўртинчидан, тасаввуф вакиллари орасида бир пайтнинг ўзида бир неча тариқатга мансуб бўлиш ҳолати кўп учраган ва пирлик даражасига етгач, бир неча сулукка раҳбарлик қилиш имконияти ҳам чекланмаган.
Бешинчидан, Мусохон Даҳбидий каби унинг издошларининг ҳам иршод доираси деярли бутун Мовароуннаҳрни қамраб олган. Даҳбидийнинг халифалари этник ва географик жиҳатдан жуда кенг ҳудуд: Ҳиндистон, Кашмир, Афғонистон, Қашқар мамлакатлари ва диёримизнинг Самарқанд, Шаҳрисабз, Тошкент, Наманган каби жойлари бўйлаб тарқалганини кўриш мумкин. Бу эса Мусохон Даҳбидий шахси таъсир доирасининг нақадар кенг бўлгани ва унинг назарий қарашлари натижаси ўлароқ Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқати узоқ-узоқ мусулмон ўлкаларигача етиб борганидан далолат беради. Нақшбандийа тариқатига хос хусусиятлардан бири ҳам унинг муайян бир минтақага боғланиб қолмай, балки бутун мусулмон диёри бўйлаб кенг тарқалганлигидадир.
«Мусохон Даҳбидийнинг назарий мероси ва унинг тасаввуф таълимотининг кейинги тараққиётида тутган ўрни» деб номланган учинчи бобнинг биринчи бўлими «Даҳбидий асарларида тасаввуф тарихи масалалари ва уларнинг илмий аҳамияти» деб номланади. Унда Даҳбидийнинг тасаввуф тарихи ва назариясига бағишланган асарлари таҳлил қилиниб, уларнинг илмий аҳамияти очиб берилади.
Ушбу асарлар, асосан, тасаввуф тарихи ва унинг масалаларига бағишланган бўлиб, уларда Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг ўзига хос томонларини илмий нуқтаи назардан тартибга солиш, шунингдек, эътиқод, маърифат, тавҳид, ҳақиқат каби сўфиёна истилоҳларни батафсил таҳлил қилишга эътибор қаратилади.
Тадқиқот жараёнида Мусохон Даҳбидий асарлари услуби ва қўйилган масалаларни ёритилиш усулларига кўра илмий жиҳатдан таҳлил қилинди ҳамда мазмун ва моҳиятига қараб асарларда қуйидаги масалаларга асосий эътибор қаратилгани аниқланди:
1. Хожагон-Нақшбандийа-Мужаддидийа силсиласи тарихини ёритиш;
2. Тасаввуфий истилоҳлар шарҳи;
3. Тавҳид ва зикр масаласи;
4. Пир-мурид ва шайх-мурид муносабатларига доир масалалар;
5. Муридлар (сулук толиблари) учун ёзилган қўлланмалар.
Тасаввуф назариясига оид «Ашраф ал-?aлиқ» («Яратувчининг энг шарофатли нарсаси») асари Мусохон Даҳбидий асарлари орасида ҳажм жиҳатидан энг кичиги ҳисобланса-да, тасаввуф назариясига оид жуда муҳим манба бўла олади. Ушбу асар тариқатга илк ќадам ќўйганлар учун қўлланма сифатида яратилган. Унда Нақшбандийа тариқатининг бошқалардан устунлиги, тасаввуф ва ундаги мақом (даража)лар борасида мухтасар ва тушунарли, ўз навбатида, етарли маълумотлар берилган.
Алломанинг яна бир катта илмий аҳамиятга молик асари «Рисaла-йи каo?р ал-фавa’ид»дир («Кўп манфаатлар рисоласи») . Мазкур асар хусусида алоҳида тўхталиш лозим. Асарнинг иккинчи номи – «Тазкира-йи Эшон Мусохон» . Асар уч фаслдан иборат бўлиб, унда, асосан, Нақшбандийа силсиласи, тариқатга оид бир қанча масалаларга изоҳлар ҳам келтирилади, шунингдек, ҳазрати Махдуми А‘зам ҳаёти, унинг Мовароуннаҳрдаги фаолияти, тасаввуфга оид йўриқ ва кўрсатмалари баён қилинади.
«Навaдир ал-ма‘ориф» («Маърифат дурдоналари») ҳам тариқат йўлига кирган толиблар учун қўлланма сифатида ёзилган. Ушбу асарнинг бизгача етиб келган саккиз нусхаси орасида энг мўътабари 11706 рақами остида сақланаётгани бўлиб, у нусха муаллиф ҳали ҳаётлик чоғида ҳ.1164/1750 йилда кўчирилгани. Асар нусхаларининг айримлари «ЎзССР Шарқ қўлёзмалари тўплами»га киритилган . Тасаввуф назариясига оид бу асар «аҳли тариқат»ларнинг намози, пирлик ва муридлик одоби ва моҳияти, зикр ва мақомот ҳолати хусусидаги фикрлар билан қимматлидир.
«Ад-дурр ал-макн?н» («Яширин гавҳар») Даҳбидий асарлари орасида ҳажм ва мазмун жиҳатидан энг эътиборлиси бўлиб, унинг қўлёзмаси ЎзРФА Шарқшунослик институтининг Қўлёзмалар асосий фондида 542/II рақами остида сақланади . Ушбу асарни ўрганиш бўйича олиб борилган чуқур ва ҳар томонлама таҳлилга асосланиб айтиш мумкинки, у – Мусохон Даҳбидий ижодининг хулосаси ёки ганжинасидир.
Асарда кўтарилган энг муҳим, бошқача айтганда, китобнинг моҳиятини акс эттирувчи масалалардан бири – тав?ид масаласидир. Шунингдек, ушбу асарда Мусохон Даҳбидий ва?дат, итти?aд, ваuл, шукр, са‘aдат ва шақaват атамаларини тариқат юзасидан талқин этган фикрлар ўзининг илмийлиги, мураккаблиги, теран мушоҳада қилинганлиги билан ажралиб туради.
«Дурар ал-асрaр ва санад ал-абрaр» («Сирлар дурдоналари ва аброрлар таянчи») асарида асосий эътибор тасаввуф ахлоқ ва одоби масалаларига (этикети) бағишланган. Бундай характердаги асарлар тасаввуф адабиётида кўплаб учрайди, гарчи улар кўп ҳолда оригинал саналмаса-да, ҳар бири ўз даврининг эҳтиёжига кўра ёзилгандир.
«Зубдат ал-?ақa’иқ» («Ҳақиқатлар қаймоғи») Мусохон Даҳбидий асарлари ичида бизгача энг кўп нусхада етиб келганидир. Даҳбидий асарларининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатадики, улар бир-бирини тўлдириб келади. Айтиш мумкинки, «Зубдат ал-?ақa’иқ» асари «Рисaла-йи каoир ал-фавa’ид»нинг тўлдирилган шаклидир. Мавзулар мундарижаси деярли ўзгармаган. Фикр ќилиш мумкинки, муаллифнинг ўзи кейинроқ бу асарни қайта ишлашни маъқул топган ёки ундан нусха кўчиришда баъзи тузатишлар киритилган. Шунинг учун тадқиқотда мазкур асарларнинг ҳар бири алоҳида манба қилиб олинди.
«Му?таuар дар таuаввуф» («Тасаввуфнинг қисқача баёни») асарида тариқат йўлига кирган сўфий эгаллаши керак бўлган сифатлар, хафий зикрнинг жаҳрдан афзаллиги, ҳолат, зикр ва амалда соликнинг Расулуллоҳга ўхшашга интилиши кераклиги, рўза, ҳаж каби ислом арконларининг ҳақиқати умумий тарзда баён қилиб берилади. Ушбу асар тугалланмаган ёҳуд котиб томонидан тўлиқ кўчирилмаган. Умуман олганда, асар ўқувчига тасаввуф ҳақида қисқа ва умумий тушунча бериш учун мўлжалланган, деб баҳолаш мумкин.
«‘Айн ал-ма‘aний» («Маънолар чашмаси») ҳам муаллифнинг юқорида тафсифланган бошқа асарлари сингари уларда айтилган фикрларни тўлдириб ва изоҳлаб келади. Унда тавҳид, маърифат, пир ва мурид одоби каби тасаввуфнинг назарий масалаларини ёритишга эътибор қаратилади. Ушбу асарнинг муҳим хусусияти – унда муаллифнинг тавҳид борасида ўзидан аввалги Нақшбандийа тариқатидаги шайхлардан фарқ қилувчи фикрларининг акс этишида ва инсон танасида ўн нозик субстанция –лато’ифи ашаранинг ёритилишида кўринади. Тавҳид борасидаги фикрлари билан у Ибн ‘Арабий илгари сурган «ва?дат ал-вуж?д» таълимотининг ўзига хос талқинига ишора қилади.
«Ма?зан ат-та‘арруф» (“Маърифатли бўлиш хазинаси”) ўзининг илмийлиги ва мураккаблиги билан ажралиб туради. У ўзидан олдин ўтган салафлар – муршидларнинг тасаввуф йўналишида ёзган асарларини ўқиб, олган таассуротлари ва ўз нуқтаи назарларини ифода этиш учун ушбу китобни ёзади . Асарнинг ягона нусхаси айни пайтда ФА ШИ Қўлёзмалар асосий фондида сақланмоќда .
Умуман олганда, Даҳбидийнинг асарларида кўплаб бир-бирига ўхшаш жиҳатлар учрайди. Уларнинг аксарида Нақшбандийа силсиласи батафсил берилиб, сўнг Хожагон тариқатининг асосчиси ‘Абдухолиқ Ғиждувонийнинг ҳаёти, хуфя зикрнинг афзалликлари ҳақидаги мулоҳазалар, Махдуми А‘зам ва бошқа шайхларнинг ҳикматли сўзлари келтирилади. Шунингдек, асарларда тав??д ва uикр амалиёти масалаларига кенг ўрин берилади.
Бундан қуйидаги хулосага келиш мумкин: биринчидан, Мусохон Даҳбидий асарлари унинг турли шогирдлари ёки котиблари томонидан бевосита дарс ёки маърузалар асносида ёзиб олинган ва кейинчалик тўплам ҳолига келтирилган. Иккинчидан, Даҳбидий ўз асарларини муайян шахсга қўлланма сифатида ёзган, яъни Даҳбидий ўз шогирдларини тарбия қилишда уларнинг тариқат йўлидаги даражаларини кузатиб борган ва мунтазам йўл-йўриқлар кўрсатган. Шу боис ҳам муаллиф асарларида соликлар учун зарур бўлган кўплаб масалаларни қайта такрорлашига тўғри келган.
Учинчи бобнинг иккинчи бўлими «Даҳбидий асарларида «ва?дат ал-вуж?д» таълимотининг ёритилиши»га бағишланади.
Даҳбидий қаламига мансуб деярли барча асарларда эътибор қаратилган масала, шубҳасиз, тавҳид масаласидир. Тавҳид шариатда Аллоҳни ягона билмоқ, шунга эътиқод қилмоқ ва уни тил билан айтмоқдир. Бунда эътиқодни тўғрилаш масаласи биринчи ўринга қўйилиб, қолган бошқа барча амаллар унинг мустаҳкамлигига боғланган. Бу борада уламо, мутафаккир ва мутакаллимлар кўплаб асарлар ёзганлар, бениҳоя баҳс-мунозаралар бўлган, натижада турли йўналишлар вужудга келган.
Ушбу фалсафий ғояни кенг тарзда шарҳлаб, асослаб берган мутафаккирлардан бири Муҳйиддин Ибн ал-‘Арабий (1165-1240) бўлиб, унинг «Ал-фут??aт ал-Маккийа» («Макка ваҳийлари») ва «Фуu?u ал-ҳикам» («Ҳикматлар гавҳарлари») асарларида бу хусусда сўз юритилгандир.
Мусохон Даҳбидий ўз асарларида, айниқса, «Ад-дурр ал-макн?н», «Ашраф ал-?aлиқ» каби асарларида Ибн ал-‘Арабий ғояларига урғу берган ҳолда уни бошқа муаллифларнинг қарашлари билан қиёслайди ва тавҳид тушунчасини Қуръон, ҳадис ва ақидавий қонуниятлар орқали тушунтиришга ҳаракат қилади.
Маълумки, Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқати вакилларининг кўпчилиги, жумладан Имом Раббоний Аҳмад Сирҳиндий «ваҳдат аш-шуҳуд» таълимоти тарафдори бўлган. Бундан ташқари тасаввуфшуносларнинг у ҳақда билдирган мулоҳазалари ҳам шундай. Тасаввуфшунос олима Аннемари Шиммель: «Аҳмад Сирҳиндийнинг асосий хизмати классик илоҳиёт оқими ҳисобланган, «ва?дат ал-вуж?д» таълимотига қарши қўйилган «ва?дат аш-шуҳ?д» таълимотини қайта тиклаганидир» , дейди. Сирҳиндий ўзининг «Макт?бaт»ида «ва?дат ал-вуж?д» таълимоти тарафдорлари қарашларини инкор этиб, уларни танқид остига олади.
Даҳбидий асарларининг таҳлили эса унинг Ибн ал-‘Арабий қарашларини ёқлаганидан, унинг «ва?дат ал-вуж?д» таълимоти тарафдори эканидан далолат беради. Яна шуни ҳам айтиш керакки, Мусохон Даҳбидийга қадар ҳам Марказий Осиёда йирик тариқат пешволари орасида Ибн ал-‘Арабийнинг «ва?дат ал-вуж?д» таълимотини ёқлаб чиқишга уринишлар бўлган. Шулардан бири Хожа Муҳаммад Порсо Хожагон-Нақшбандийа тариқатига илк бор Ибн ал-‘Арабий ғояларини татбиқ қилган тариқат уламоларидан ҳисобланади. Немис тадќиќотчиси Юрген Пауль Хожагон-Нақшбандийа тариқатида Муҳаммад Порсогача бўлган давр оралиғида Ибн ал-‘Арабий ғояларининг учрамаганига эътибор қаратади . Бироқ Ибн ал-‘Арабийнинг «ва?дат ал-вуж?д» таълимотини халқнинг Ҳақ билан бирлашиб кетиш маъносида эмас, балки унинг қудрати натижаси, деб талқин этишни таклиф қилган. Шунинг учун ҳам Даҳбидий ўз асарларида ушбу масалага жуда катта ўрин беради, айни пайтда Ибн ал-‘Арабийни мутафаккир сифатида юксак баҳолайди.
Мусохон Даҳбидийнинг «ва?дат ал-вуж?д» таълимотини ёқлаб чиққани Имом Раббоний Аҳмад Сирҳиндий қарашларига ўзига хос янгиликлар киритганини билдиради. Бундан ташқари Даҳбидий Сирҳиндий қарашларини кўр-кўрона қабул қилмасдан, у илгари сурган таълимотнинг ўзига маъқул келмаган томонларини ислоҳ қилишга ҳаракат қилади. Таҳлил шуни кўрсатадики, Аҳмад Сирҳиндий қайта тиклаган Ало’ ад-Давла Симнонийнинг «ва?дат аш-шуҳ?д» таълимоти билан Ибн ал- ал-‘Арабийнинг «ва?дат ал-вуж?д» таълимоти орасини Мусохон Даҳбидий босқичма-босқичликда боғлайди.
«Зикр амалиёти Мусохон Даҳбидий талқинида» деб номланган учинчи бўлим Мусохон Даҳбидий ўз асарларида асосий эътиборни қаратган масалалардан бири – барча тариқатларда муҳим амалларидан ҳисобланган зикр (Аллоҳни ёд этиш)га бағишланди.
Мавжуд тариқатларнинг ўзаро фарқ қилувчи хусусиятларидан бири зикр усуллари масаласи бўлиб, Ўрта Осиёда тарќалган тариқат сулуклари орасида жаҳрий (овоз чиқариб) ва хафий (яширин) зикр қилиш усуллари кенг тарқалган. Жаҳрий зикр само’, рақс ва ҳаракатлар билан бойитилиб ижро этилган . Сўфийлар, одатда, жамоа тарзида (жаҳр) ёки якка ҳолда (хафий) зикр қилганлар . Асосан, Яссавийа, Қодирийа, Чиштийа, Ишқийа тариқатларида зикри жаҳр усули қўлланилган , Кубравийа тариқати вакиллари ҳам амалиётда бу зикр усулидан фойдаланганлар. Зикри жаҳр, айниқса, Яссавийа тариқатида кенг қўлланилиб, зикр вақтида дарвешнинг томоғидан арранинг овозига ўхшаган овоз келганлиги учун «зикри арра» ёки «зикри миншари» ҳам дейилган .
Яссавийа тариқатидан фарқли ўлароқ Хожагон-Нақшбандийа ва унинг маънавий давоми Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатларида зикрга алоҳида эътибор қаратилган. Шу жиҳатдан олиб қараганда Мусохон Даҳбидий ҳам ўз асарларида зикр турлари ва шартлари тавсифига кенг ўрин ажратади.
Даҳбидийнинг асарларида ‘Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг зикрнинг хуфя усулини танлагани ва Юсуф Ҳамадоний шогирдининг бу қарорига қарши чиқмаганига алоҳида эътибор берилади . Муаллиф Хожагон-Нақшбандийа тариқатида ихтиёр қилинган хуфя зикрнинг тўғри эканини исботлашга уринади.
Мусохон Даҳбидий ва унинг издошлари, умуман олганда, Нақшбандийа-Мужаддидийа сулуки томонидан зикри хафийнинг кенг тарғиб қилиниши ва жаҳрий зикрнинг инкор этилиши ҳудуддаги Яссавийа ва Кубравийа вакиллари томонидан ҳам норозиликка сабаб бўлди. Бошқача қилиб айтганда, XVIII асрга келиб Ўрта Осиёдаги тариқатлар орасида мафкуравий кураш авж олди. Бу, асосан, кенг тарқалган икки тариқат: Мусохон Даҳбидий даври ва ундан кейинги биринчи авлод Нақшбандийа-Мужаддидийа вакиллари ва Яссавийа вакиллари орасида кечди. Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқати шайхларига кескин раддиялар билдирган муаллифлардан бири Яссавийа тариқати вакили Шайх Худойдоддир . У, биринчидан, Даҳбидий билан деярли бир вақтда яшаган бўлса, иккинчидан, Мужаддидийа ва Яссавийа пешволари орасидаги баҳс-мунозараларда «Яссавийага оид кўплаб асарлар муаллифи сифатида энг етакчи ўринлардан бирини эгаллаган» . У «Бустaн ал-му?ибб?н», «Писанд-и uикр-и жаҳр» , «Ба?р ал-‘ул?м» каби кўплаб асарларида, ўзининг замондоши Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқати вакилларининг сиёсий фаоллигини қоралашга бўлган ҳаракати кўзга ташланади.
Маълумки, зикр масаласи Бухоро амирлигида Нақшбандийа-Мужаддидийа пирларига қўл берган Шоҳмурод Ма‘сум даврига келиб, давлат сиёсати даражасига кўтарилади ва амалиётда жаҳрий зикрни қўлловчи тариқатлар таъқиб остига олинади . Амир Шоҳмурод томонидан бундай диний ислоҳот ўтказилиши сўфийлик тариқатида юз берган бўлинишларга барҳам бериб, амирликни сиёсий жиҳатдан мустаҳкамлашга ҳаракат қилганидан далолат беради.
Гарчи Мусохон Даҳбидий ўз мактабида дастлабки даврларда жаҳрий зикр усулини қўллашни кескин таъқиқлаб қўйса-да, бироқ унинг халифалари даврига келиб зикри жаҳрга муносабат бир оз юмшади. Кейинги авлод Мужаддидийа вакиллари «зикри ‘алaний» ва «само’», айримлари эса «зикри хафий» ва «зикри жаҳр» билан шуғулланганлар, бу ўша давр руҳига ва сиёсий ҳаётига бевосита боғлиқ эди.
Шу йўсинда бўлимда Нақшбандийа-Мужаддидийа таълимотининг Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ҳаётида нечоғли муҳим роль ўйнагани, шунингдек, мухолиф тариқатларнинг ўз ғояларидан келиб чиқиб унга баҳо беришлари кўрсатилган. Умуман олганда, тасаввуф тариқатларида ўзига хос ижтимоий ҳодиса саналган зикр усуллари ва урф-одатларининг турли-туманлигини аҳолининг ижтимоий қатламларига боғлиқ ҳолда ўрганиш Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг асл моҳиятини тўғри англаб етишга имкон беради. Шуниси эътиборга моликки, минтақадаги қавмларнинг турли хиллиги ва этник гуруҳларнинг кўплиги ҳам жамиятда муҳим роль ўйнаган сўфий жамоаларнинг уларга мосланган дастур тузишига олиб келган. Яссавийа тариқати, асосан, кўчманчи аҳолининг турмуш тарзи ва урф-одатларига мос равишда ривожланган бўлса , хафий зикрнинг кулайлиги ҳунарманд ва савдогар ижтимоий табақа вакилларига қўл келган ва унинг Баҳоуддин Нақшбанд томонидан қўлланилиши тариқатнинг кўпроқ ўтроқ халқ орасида кенг тарқалишига асос бўлган . Бинобарин, Мужаддидийа тариқати томонидан ўзлаштириб Марказий Осиёга кириб келган маросимларнинг бир оз ўзгартирилган кўринишларини ҳозирги кунда ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларида мавжуд тасаввуф жамоалари орасида ҳам амалда қўлланаётганини кўриш мумкин .

ХУЛОСА

Тадқиқотнинг Хулоса қисмида XVIII асрда юртимиз ижтимоий-маданий ҳаётида муҳим ўрин тутган аллома, Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг Марказий Осиёда кенг ёйилишига сабабчи бўлган мутасаввифлардан бири Мусохон ибн ‘Исохон Даҳбидийнинг ҳаёти ва илмий меросининг тасаввуф тарихини ўрганишдаги аҳамияти, шунингдек, аллома ва издошларининг XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда кечган ижтимоий-сиёсий, диний-маданий ҳаётида эгаллаган мавқеи хусусидаги хулосалар баён қилинади. Илмий ишни бажариш жараёнида тўпланган тарихий маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
– Ўрта Осиё ҳудудида, асосан, XII-XIII асрларда ривожланган Хожагон-Нақшбандийа тариқати XVIII асрга келиб янги Нақшбандийа-Мужаддидийа кўринишида тараққий топди. Бунда Мужаддидийа тариқати вакили Мусохон Даҳбидий ўзигача мавжуд бўлган Нақшбандийа анъаналарини қайта ишлаб, муайян тариқат мактабини яратишга муваффақ бўлди;
– XVIII аср охири XIX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий вазият, айниқса, Шоҳмурод Ма‘сум даврида ҳукмрон табақаларнинг Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатини қўллаб-қувватлаши тасаввуф арбобларининг жамият ҳаётига сезиларли таъсир ўтказишларига қулай шарт-шароит яратди;
– Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг йирик пешвоси сифатида Мусохон Даҳбидий XVII аср охири ва XVIII аср бошларидаги мураккаб сиёсий жараёнларда билвосита муҳим мавқени эгаллаган. Унинг фаолияти ўша даврда Мовароуннаҳрда вужудга келган ижтимоий-диний ва сиёсий вазиятнинг барқарорлашувида муҳим аҳамият касб этган. Гарчи унинг ўзи сиёсий жараёнларга бевосита аралашмаган бўлса-да, лекин унинг таълимоти ва қарашлари Халифа Худоёр, Муҳаммад Амин, ‘Абдулқаййум Кашмирий каби тариқатнинг кейинги вакилларини жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётига фаол аралашуви учун қулай замин яратди. XVII аср охири ва XVIII аср бошларида Муҳаммад Раҳим асос солган Манғитлар сулоласи вакилларидан бўлган Муҳаммад Дониёл ва Амир Шоҳмурод Ма‘сум, Амир Ҳайдарларнинг ҳукмронлик йилларида кечган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ушбу тариқат намояндаларининг бевосита раҳнамолиги ва аралашуви остида кечган;
– Мусохон Даҳбидийнинг ёзма меросини изчил тадқиқ этиш тасаввуф тарихини ўрганишда янги босқичга олиб чиқувчи беназир илмий аҳамиятга эга. XVII-XVIII асрларда Марказий Осиёдаги «янги тариқат тўлқини» – Нақшбандийа-Мужаддидийа тарихи ва фалсафасини ҳар томонлама ўрганиш бўйича Даҳбидий асарлари муҳим манба бўлиб хизмат қила олади;
– Мусохон Даҳбидийнинг ўзи тарғиб этган тариқат масалаларига бағишланган илмий-фалсафий асарлар яратиши, тасаввуфий тушунчаларни шарҳлаши, шогирдлар тарбиялаши, умуман олганда, Ўрта Осиё ҳудудида янги тариқат мактабига асос солиши уни ўз даврининг йирик тасаввуфшунос олими эканини кўрсатади;
– Мусохон Даҳбидийнинг «ваҳдат ал-вужуд» таълимотини ёқлаб чиқиб Аҳмад Сирҳиндий қарашларига ўзига хос янгиликлар киритди. ‘Ало’ ад-Давла Симнонийнинг «ваҳдат аш-шуҳуд» таълимоти билан Ибн ал-‘Арабийнинг «ваҳдат ал-вужуд» таълимоти орасини босқичма-босқич боғлади.
– Шунингдек, XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг биринчи ярмида Марказий Осиёдаги ижтимоий ҳаёт, ўлканинг турли ҳудудларида фаолият олиб борган тасаввуф шайхлари ҳақида қимматли маълумотлар берувчи «Тарих-и Хумулий» ва «Тазкира-йи Мажзуб-и Намангaний» асарлари ўрганилиб, уларнинг муаллифлари ҳақида атрофлича маълумот берилди;
Умуман олганда, XVIII-XIX асрларда Ўрта Осиёда кенг тарқалган ва минтақа диний-сиёсий ҳаётида кескин бурилиш ясаган Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқати асосчиси (минтақага олиб кирувчиси) саналган Мусохўжа ибн ‘Исохўжа Даҳбидий бир томондан – янги тариқат асосчиси сифатида, иккинчи томондан – тасаввуф тарихига оид ноёб илмий мерос қолдирган олим сифатида янги маълумотлар билан фанга олиб кирилди.
Диссертациядаги таҳлил ва хулосаларга таяниб қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон ва Марказий Осиё тарихи бўйича яратиладиган янги дарсликлар, қўлланмаларда фойдаланиш тавсия этилади. Бу олий ўқув юртлари талабалари ва мактаб ўқувчиларининг Марказий Осиёнинг XVIII асрдаги тарихи, ўша даврдаги сўфий жамоаларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги мавқеи борасидаги билимларини оширишга хизмат қилади.
2. Юртимизнинг турли вилоят, туман ва қишлоқлари ҳудудларидаги қадамжоларни тиклаш, ўша манзилда яшаб ўтган таниқли шахслар номини абадийлаштириш мақсадида диссертацияда номлари зикр қилинган тасаввуф вакилларининг шажарасини топиш, мақбараларини аниқлаш ва қадамжоларини ободонлаштириш;
3. Ўзбекистон тарихи, XVIII асрда ҳукмронлик қилган Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари ҳудудидаги маданий ҳаёт, сиёсий-ижтимоий жараёнлар ҳақида янги маълумотлар беришда Мусохон Даҳбидий ва унинг издошларининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратиш керак.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Йўлдошхўжаев Ҳ. Мусохон Даҳбидий – тасаввуф назариётчиси // Шарқ машъали. – Тошкент, 2000. – № 1-2. – Б.52-55.
2. Йўлдошхўжаев Ҳ. «Тарих-и Хумулий» асари Ўзбекистон тарихи бўйича ноёб манба // Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши: Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10-йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман материаллари. – Тошкент, 2001. – Б. 164-166.
3. Юлдашходжаев Х. Абдухолиқ Ғиждувоний таълимоти Мусохон Даҳбидий талқинида (зикри хафий хусусида) // Тошкент ислом университети илмий-таҳлилий ахбороти. – Тошкент, 2003. – № 2. – Б. 43-46.
4. Юлдашходжаев Х. Мажзуб Намангоний – мутасаввиф, тарихчи ва шоир // Тошкент ислом университети илмий-таҳлилий ахбороти. – Тошкент, 2004. – № 1. – Б. 22-25.
5. Йўлдошхўжаев Ҳ. Мусохон Даҳбидий асарларида тавҳид масаласи // Имом ал-Бухорий сабоқлари. – Тошкент, 2006. – № 3. – Б. 188-190.
6. Юлдашходжаев Х. Мусохон Даҳбидий – Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг йирик вакили // Академик Убайдулла Каримов номидаги Ёш шарқшунослар илмий конференцияси: Тезислар тўплами. – Тошкент, 2007. – Б. 57-58.
7. Йўлдошхўжаев Ҳ. Мусохон Даҳбидийнинг Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқатининг ривожидаги ўрни // Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси: тезислар тўплами. – Тошкент, 2007. – Б. 200-202.

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Юлдашходжаев Хайдар Хашимхановичнинг 07.00.03 – Умумий тарих ихтисослиги бўйича “Мусохон Даҳбидийнинг Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқати ривожида тутган ўрни (XVIII аср)” мавзуидаги диссертациясининг


РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар: Мусохон Даҳбидий, Нақшбандийа- Мужаддидийа, тариқат, сул?к, uикр, жаҳр, ?афий, ва?дат ал-вуж?д, ва?дат аш-шуҳ?д
Тадқиқот объектлари: Марказий Осиёда XVIII аср иккинчи ярми-XIX аср бошларидаги ижтимоий-диний ҳолат, унда тасаввуф тариқати вакилларининг фаолияти, Мусохон Даҳбидийнинг Нақшбандийа-Мужаддидийа таълимоти ва амалиётининг ривожига қўшган ҳиссаси.
Ишнинг мақсади: Мусохон Даҳбидийнинг Мовароуннаҳрда Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқати ривожида тутган ўрнини кўрсатиб бериш. XVIII аср охири-XIX аср бошларида Марказий Осиёдаги маданий, ижтимоий-сиёсий вазият, унда Мусохон Даҳбидий ва унинг издошлари ижтимоий-диний фаолиятининг тутган ўрнини изчил ўрганиб, тарихий манбалар асосида ёритиш.
Тадқиқот методлари: тарихий-таҳлилий, қиёсий-таҳлилий ва матнларнинг герменевтик тадқиқоти.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: диссертация Ўзбекистон исломшунослигида Мусохон Даҳбидийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ўрганиш бўйича илк илмий тадқиқотдир. Шунингдек, Даҳбидийнинг тадқиқот объекти сифатида олинган асарлари билан бирга Жумақули Ургутий Хумулийнинг “Тар??-и ?ум?лий” ва ‘Абдулазиз Мажu?б Намангaнийнинг “Таuкира-йи Мажu?б” асарлари илк бор илмий муомалага киритилди. Асарлар XVIII аср Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга суфий намояндаларнинг таъсирини ўрганиш нуқтаи назаридан, қиёслаб тадқиқ этилди. Минтақадаги вазиятга нисбатан янгича қараш юзага келди.
Амалий аҳамияти: ушбу тадқиқотда юртимиз алломаларидан фаолияти кам ўрганилган Мусохон Даҳбидийнинг илмий ижоди тадқиқ қилинди. Бу орқали Мовароуннаҳр тасаввуф намояндаларининг Нақшбандийа-Мужаддидийа тариқати ривожига қўшган ҳиссаси очиб берилди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот бўйича 5 та илмий мақола чоп этилди, анжуманларда 2 та маъруза қилинди. Тошкент ислом университети, Тошкент давлат шарқшунослик интитути бакалавр ва магистратура бўлимларида ва Давлат ва жамият қурилиши академиясида “Тасаввуф” ва “Ислом фалсафаси” курсларида диссертация асосида маърузалар ўқилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадқиқотдан исломшунослик мутахассислиги бўйича ислом тарихи, тасаввуфшунослик, ислом фалсафаси, Мовароуннаҳр олимларининг ҳаёти ва ижодини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларида фойдаланиш мумкин.

РЕЗЮМЕ

диссертации Юлдашходжаева Хайдара Хашимхановича на тему “Место М?сa?aна Дахб?д? в развитии ордена На?шбанд?йа-Муджаддид?йа (XVIII в.)” на соискание ученой степени кандидата исторических наук
по специальности 07.00.03. – Всеобщая история

Ключевые слова: М?сa?aн Дахб?д?, На?шбанд?йа-Муджаддид?йа, орден, братство, uикр, джахр, ?аф?, ва?дат ал-вудж?д, ва?дат аш-шух?д.
Объекты исследования: деятельность М?сa?aна Дахб?д? и анализ его научное наследие (произведения ‘Айн ал-ма‘aн?, Ашраф ал-?aли?, ад-Дурр ал-макн?н, Дурар ал-асрaр ва санад ал-абрaр, Зубдат ал-ҳақa’иқ, Ма?зан ат-та‘арруф, Му?тасар дар таuаввуф, Навaдир ал-ма‘aриф, Рисaла-йи каo?р ал-фавa’ид).
Цель работы: выявить роль и место М?сa?aна Дахб?д? в развитие ордена На?шбанд?йа-Муджаддид?йа в Мавераннахре. Последователъное изучение культурной, социально-политической ситуации в Центральной Азии в конце XVIII-в начале XIX вв., место социально-религиозной деятельности М?сa?aна Дахб?д? и его последователей в этот период, также освещение их на основе исторических источников.
Методы исследования: историческо-аналитический, сравнительно-сопоставительный и герменевтическое исследование текстов.
Полученные результаты и их новизна: диссертация является первым комплексным исследованием по изучению жизни и творчества М?сa?aна Дахб?д?. Впервые введены в научный оборот вышеупомянутые произведения Дахб?д?, а также “Тар??-и ?ум?л?” Джума?ули Ург?т? и “Таuкира-и Маджu?б” ‘Абд ал-‘азиза Маджu?ба Намангaн?. При этом для диссертанта важен был сопоставительный анализ социально-политической обстановки в Мавераннахре в XVIII в, с точки зрения тех импульсов, которые эти процессы получали в результате влияния суфийских лидеров. Получен новый взгляд на развитие религиозной ситуации в регионе.
Практическая значимость: настоящим исследованием освещена научная и практическая деятельность М?сa?aна Дахб?д? – одного из малоизвестных ученых региона. Тем самым, раскрыто место представителей суфизма из Мавераннахра в развитии братства На?шбанд?йа-Муджаддид?йа.
Степень внедрения и экономическая эффективность: по теме исследования было опубликовано 5 научных статей, сделано 2 доклада на научных конференциях. Материалы диссертации были использованы в рамках преподавания курсов “Суфизм” и “Философия ислама” в Академии государственного и общественного строительства, в Ташкентском исламском университете и Ташкентском государственном институте востоковедения для студентов бакалавриата и магистратуры.
Область применения: материалы диссертации могут быть использованы при научных изысканиях по изучению истории ислама, суфизма, философии ислама, жизни и творчества ученых Мавераннахра.

RESUME

Thesis of Haydar H. Yuldashkhodjaev on the Scientific Degree Competition of the Doctor of philosophy in 07.00.03 – General History Speciality
Subject: “The Place of Musahan Dahbidi in the Development of Naqshbandiya-Mujaddidiya Tariqat (the 18th century) ”

Key words: Musahan Dahbidi, Naqshbandiya-Mujaddidiya, tariqat, brotherhood, zikr, jahr, hafiy, unity of installed, unity of nature.
Subjects of the inquiry: activity of Musahan Dahbidi and the analysis of his scientific heritage (‘Аyn аl-Mа‘aнi, Аshrаf аl-Haliq, аl-Durr аl-Maknun, Durar аl-Аsrar wa Sanad аl-Abrar, Zubdat аl-Hаqa’iq, Маhzan аl-Та‘аrruf, Мuhтаsаr dar Таsаwwuf, Nawadir аl-Ма‘arif, Risalа-i Каsir аl-Fаwa’id).
Aim of the inquiry: revealing the place of Musahan Dahbidi in the development of Naqshbandiya-Mujaddidiya movement; conducting an extensive investigation and shedding light on the activities of Musahan Dahbidi and his followers as well as the cultural, socially-political state in Central Asia at the end of the 18th and the beginning of the 19th centuries;
Methods of inquiry: historically-analytical, rather-comparatively and objective and the interpretative research of texts.
The results achieved and their novelty: the dissertation is the first complex research on the study of life and creativity of Musahan Dahbidi. For the first time the above mentioned Dahbidis works are issued in a wide scientific revolution , also “History of Humuli” of Jumaquli Urguti, “Memory of Majzub” of Majzub Namangani with the comparative analysis by social-political conditions of Mawarannahr in the 18th centry and from those impulses point of view, which these prosesses were got as a result of the influence of sufi leaders. A new approach has emerged towards the situation in the region.
Practical value: the present research deals with the scientific activities of Musahan Dahbidi – one of our little-known thinkers. Thus, the place of Mawarannahr’s representatives of Sufism in the development of an tariqat Naqshbandiya-Mujaddidiya is revealed.
Degree of embed and economic effectivity: on the theme of research over 7 scientific articles were published, 2 reports at scientific conferences were made. The materials of the dissertation were used within the framework of teaching “Sufism”, “Philosophy of Islam” at Tashkent Islamic University and Tashkent State Institute of Oriental Studies for the bachelors and masters and in Academy of State and Public Construction.
Sphere of usage: the materials of the dissertation can be used at scientific researches on the study of the History of Islam, Sufism, Philosophy of Islam, life and creativity of the scientists of Mawarannahr.

ТАДҚИҚОТЧИ ..................................................................... Х.Х.ЮЛДАШХОДЖАЕВ

   
   
   
   
   
   
 
   
 
 
   
 
 
   

 
 
 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
                                       
                 
                 
       
Copyright 2005 © beruniy.6te.net
       
       
ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик Институти
       
Free Web Hosting