![]() |
||||||||||||||
![]() |
СЎЗБОШИ «Шарқшунослик» илмий тўплами Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг нашри бўлиб, 1990 йилдан чоп қилина бошлаган. Ҳозирга қадар унинг 12 та сони чиқди. Тўпламнинг қўлингиздаги 13-сони ички тузилиши ва мазмун-моҳияти жиҳатидан аввалгилари каби бўлса-да, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда унга айрим жузъий ўзгартиришлар киритилди ва бу ўзгартиришлар кейинги сонларда ҳам амал қилади. Хусусан, мақолалар ўзбек, рус, инглиз, немис, француз тилларининг бирида берилиши мумкин бўлиб, унга мақола тилидан бошқа (ўзбек ёки рус) тилда резюме илова қилинади. Хориж ва республикада чиқаётган янги илмий адабиётлардан ўқувчиларни хабардор қилиб туриш мақсадида доимий «Янги китоблар» рубрикаси ташкил қилинди. Тўплам эстетик жиҳатдан ҳам мақбул бўлиши учун муқоваси ўзгартирилди. «Шарқшунослик»нинг 13-сонига 32 та мақола киритилган бўлиб, улар манбашунослик ва тарихшунослик, фан ва маданият тарихи, халқаро муносабатлар ҳамда адабиётшуносликка оид. Тўплам сўнгида муаллифлар ҳақида ҳам қисқача маълумот берилган. Тўпламнинг бу сонидаги мақолаларда шарқ тилидаги сўзлар учун ҳар бир муаллифнинг ўзи танлаган транскрипцияси сақланди, аммо «Шарқшунослик»нинг кейинги сонларида барча мақолалар учун ягона транскрипция шакли қўлланади ва бу шакл навбатдаги 14-сонда чоп қилинади. ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти мазкур тўпламнинг нашр этилишига молиявий ёрдам кўрсатган Туркиянинг TIKA - Turkiye Isbirligi ve Kalkinma Ajansi (Туркия Ҳамкорлик ва Ривожланиш Идораси) ҳамда унинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи доктор Иҳсан Чомак жанобларига ўз миннатдорчилигини билдиради. Таҳририят |
|||||||||||||
![]() |
М У Н Д А Р И Ж А
............................I. Манбашунослик ва тарихшунослик .............................. II. Фан ва маданият тарихи .............................. III. Халқаро муносабатлар 1. Ш.Акмалов. Экономический фактор афганского ................................. IV. Адабиётшунослик .................................. VI. Янги нашрлар .................................. VII. Юбилярларимиз |
|||||||||||||
![]() |
||||||||||||||
|
||||||||||||||
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Илмий кенгашининг 2008 йил 30 апрелдаги 4-мажлиси қарорига кўра нашрга тавсия қилинди. |
||||||||||||||
Таҳрир ҳайъати: |
||||||||||||||
| Раҳбарият | Институт ҳаёти | Янгиликлар | Эълонлар | Илмий Кенгаш | Китоблар | |
||||||||||||||
| Мақолалар | ШИ фонди | ШИ журнали | Мирзо Улуғбек | Ташқи алоқалар | Ихтисослаган кенгаш | |
||||||||||||||
Copyright 2005 © beruniy.6te.net |
||||||||||||||
ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик Институти |