БОШ САХИФА
.. Орқага қайтиш                        
 

Web-sahifa: www. beruniy.6te.net

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
АБУ РАЙ?ОН БЕРУНИЙ номидаги ШАР?ШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ

Тарих фанлари бўйича фан доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д 015.14.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш

I . УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Кенгаш манзили: 100170, Тошкент ша?ри, Мирзо Улугбек кўчаси, 81.
Тел.: 262-54-61, 262-56-51; факс: 262-52-77; E-mail: beruni @ globalnet . uz . .

ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д 015.14.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш ОАК Раёсатининг 2003 йил 22 майдаги 94/2-сон қарори билан тасдиқланган; 2008 йил 03 мартда ОАКнинг 104-и-сонли буйруғига биноан кенгаш ваколат муддати 31.12.2008 гача узайтирилган.

Кенгаш раҳбарияти

Раис : Каримова Сура й ё Убайдуллаевна - тарих фанлари доктори (07.00. 1 0), УзР ФА Шарқшунослик институти директор в.б. ;

Раис ўринбосари: Каримова Наталья Эрмановна – тарих фанлари доктори (07.00.03/07.00.09), ЎзР ФА Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими;

Илмий котиб: Тошов Нурёгди Искандарович тарих фанлари номзоди (07.00.09), ЎзР ФА Шарқшунослик институти илмий ишлар бўйича директор муовини .

Д 015.14.01 рақамли Ихтисослашган кенгашга қуйидаги ихтисосликлар бўйича тарих фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилган:

- 07.00.03 – «Умумий тарих»

- 07.00.08 – «Тарихий манбашунослик »

- 07.00.10 – «Фан ва техника тарихи» .

* * *

II . Д 015.14.01 рақамли И хтисослашган кенгашга диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилган ихтисосликларнинг қисқача ПАСПОРТЛАРИ

07.00.03 - Умумий тарих ихтисослигининг қисқача

ПАСПОРТИ

I . Ихтисослик таърифи

Ушбу ихтисослик жаҳон тарихининг энг қадимги даврларидан бугунга қадар бўлган дунё минтақалари, давлатлари ва халқлари ҳаётида рўй берган цивилизацион ўзгаришлар, жаҳон урушларининг келиб чиқиш сабаб лари ва оқибатлари, тарихий-маданий ривожланиш, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, мустақиллик учун курашлар, дунёдаги кам сонли миллатлар, этник муносабатлар, демографик ва миграцион жараёнлар тарихини тадқиқ этади , з амонавий халқаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар тарихини ўрганади.

II . Тадқиқот соҳалари

•  Қадимги ва ўрта асрлар давридаги моддий маданият.

•  Қадимги ва ўрта асрлар ҳамда янги ва энг янги даврлардаги сиёсий ижтимоий- и қтисодий тарих.

•  Жаҳон урушларининг келиб чиқиш сабаб лари ва оқибатлари.

•  Қадимги даврлардан ҳозирги кунгача бўлган мустақиллик учун курашлар тарихи.

•  Қадимги Шарқ ва Ғарбдаги илк давлатлар ва шаҳарлар тарихи.

•  Қадимги йўллар ва ўзаро алоқалар тарихи.

•  Шарқ ва ғарб мамлакатларида ўтмиш ва шу кунда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий жараёнлар, шунингдек, бу мамлакатлар ўртасидаги тарихий ва замонавий алоқаларнинг илмий таҳлили.

•  Хорижий мамлакатлар сиёсий партиялари тарихи.

•  Халқаро ташкилотлар фаолияти тарихи (БМТ, НАТО ва бошқалар).

•  Миллатлараро муносабатлар тарихи.

•  Дин, диний уламо ва оқимларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни, диний ақидапарастлик, халқаро терроризм ва гиёҳванд моддалар ғайриқонуний савдосига қарши курашлар тарихи.

•  Хорижий мамлакатлар ташқи сиёсати тарихи.

•  Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар.

III . Илмий даража бериладиган фан соҳалари

- тарих фанлари

* * *

07.00.08 - Тарихий манбашунослик ихтисослигининг қисқача ПАСПОРТИ

I . Ихтисослик таърифи

“ Тарихий манбашунослик” ихтисослиги тарихий манбаларни таснифлаш, танқидий таҳлил қилиш ва нашрга тайёрлаш, уларни ўрганиш ва илмий муомалада қўллашнинг назарияси ва амалий усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Ёзма манбалардаги тарихий маълумотларни топиш, уларнинг келиб чиқиши, ишончлилик даражаси ва аҳамиятини аниқлаш ҳамда уларни кенг илмий муомалага киритиш ушбу ихтисосликнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

II .Тадқиқот соҳалари.

•  Нарратив асарлар, ҳужжатлар, агиографик, биографик, эпиграфик матнлар ва хотираларни тарихий манба сифатида тадқиқ қилиш.

•  Тарихий манбашуносликнинг назарияси ва методологиясини, тарихий манбашунослик учун хос бўлган асосий концептуал ёндашувлар, тадқиқотларнинг методологияси ва методларини, тарихий асарлар муаллифларининг материал танлаш усулларини ўрганиш. Ёзма манбаларни тадқиқ этишнинг янги методларини ишлаб чиқиш.

•  Геральдик, нумизматик ва сфрагистик буюмларни, тарихий метрология ва хронология материалларини тарихга, фан ва маданият тарихига оид манбалар сифатида тадқиқ қилиш. Ёзма маданият ёдгорликларининг ташқи белгиларини текшириш. Китоб ва китоб ат иши тарихи. Тарихий кутубхоналар.

•  Тарихий манбаларнинг илмий-изоҳли таржималарини тайёрлаш ва танқидий матнларини тузиш.

•  Ёзма манбалар асосида умуман Шарқ, шунингдек, Марказий Осиё ва Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммоларини ўрганиш.

•  Ислом дини тарихига оид асарларни ўрганиш ва нашрга тайёрлаш.

•  Муайян давр ёки минтақа манбаларини яхлит ҳолда ва тарихий алоқадорликда тизимли тадқиқ этиш. Оммавий ёзма манбаларни ўрганиш.

III . Илмий даража бериладиган ф ан соҳалар и

- тарих фанлари.

* * *

07.00.10 – Фан ва техника тарихи ихтисослигининг қисқача

ПАСПОРТИ

•  Ихтисослик таърифи

«Фан ва техника тарихи» ихтисослиги ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ ҳолда илмий билимлар тизимининг шаклланиши, унинг тарихий шароитлари, илдизлари ва асосий йўналишлари, улар асосида ижтимоий-гуманитар, техник, табиий фан соҳаларининг шаклланиши ва ривожи, уларнинг умумий маданият ва маънавият тараққиётида тутган ўрнини ўрганади. Фаннинг дин, ахлоқ, санъат каби маданият шакллари билан алоқаси, жамиятнинг умумий интеллектуал-маънавий юксалишдаги аҳамияти ва таъсири, унинг ижтимоий муносабатларда тутган ўрни, илм-фан ривожининг ҳар бир давр ва макон учун ўзига хос бўлган хусусиятлари, илмий-техник тараққиёт ва унинг моҳияти ва босқичлари, жамият тараққиёти билан боғлиқ ҳолда фан ва техниканинг бир-бирига таъсири шаклларининг ўзгариб бориши, табиий, техник ва ижтимоий-гуманитар фанларнинг ўзаро алоқадорлиги масалаларини аниқлайди ва таҳлил этади. Шунингдек, ватанимиздаги илмий-маданий, ижтимоий ва халқ хўжалиги учун аҳамиятли бўлган объектларнинг барпо этилиши ва фаолияти тарихини тадқиқ қилади.

Мазкур ихтисослик доирасидаги тадқиқотлар юртимиз ва хорижий олимларнинг жаҳон фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссасини ҳамда илмий-техник тараққиёт йўналишлари ва қонуниятларини аниқлашга ва шу орқали республикамиз илм-фани ва техникаси тараққиётининг истиқболларини белгилашга қаратилган.

II . Тадқиқот соҳалари

•  Илмий-техник тараққиётнинг асосий босқичлари , фан ва техниканинг инсоният тараққиётида тутган ўрни , шунингдек, билим ва техника ривожининг ҳ ар бир тарихий давр ва ҳудуд учун ўзига хос хусусиятларининг тарихий таҳлили.

•  Айрим фанлар ва фан соҳалари ривожи ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилиш учун тарихий-илмий материалларни умумлаштириш;

•  Илмий мактаблар ва йўналишларнинг шаклланиши ва ривожи тарихи; илмий мактаблар асосчилари ва вакилларининг ҳаёти ва фаолияти, уларнинг жаҳон фани тараққиётидаги ўрни ва унга қўшган хиссаси.

•  Муайян фан соҳаларидаги тадқиқот ва кашфиётларнинг, уларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиётига таъсирининг тарихи.

•  Илмлар таснифи, айрим фан тузилмаларининг ёки фанлар соҳаларининг эволюцияси йўналишлари муаммолари.

•  Муайян фанларининг ёки фан соҳаларининг шаклланиш жараёни ва ривожининг асосий анъаналари ва қонуниятлари.

•  Муайян фан ва техника соҳаларининг ривожланиш истиқболларининг, илмий-техникавий сиёсат йўналишларининг тарихий таҳлили.

•  Илмий муассалар, саноат комплекслари ва илмий-маданий ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бошқа халқ хўжалиги объектларининг шаклланиши ва тараққиёти тарихи.

III . Илмий даража бериладиган фан соҳалари

- тарих фанлари;

- юқорида қайд этилган фан соҳалари бўйича.

* * *

   
   
   
   
   
   
 
   
 
 
   
 
 
   

 
 
 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
                                       
       
| Раҳбарият | Институт ҳаёти | Янгиликлар | Эълонлар | Илмий Кенгаш | Китоблар |
       
       
| Мақолалар | ШИ фонди | ШИ журнали | Мирзо Улуғбек | Ташқи алоқалар | Ихтисослаган кенгаш |
       
       
Copyright 2005 © beruniy.6te.net
       
       
ЎзР Фанлар Академияси Шарқшунослик Институти
       
Free Web Hosting